Мбаппе “Реал”дан кетадими?
Спорт
−
15 Май 5031 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда у “Marca” нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.
“Мен Мадридда жуда бахтлиман. Нега кетишим керак?” дейди Мбаппе.
Франциялик футболчи “Реал Мадрид” сафига 2024 йил ёзида қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Мбаппе барча турнирлар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 41 та гол ва 7 та ассист қайд этди.
Кеча, 14 май куни Мадрид клуби Ла Лиганинг 36-турида “Реал Овьедо” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, мадридликлар чемпионатда мавсум якунига икки тур қолганида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Барселона” эса муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист Педро Алмейда жорий мавсум якунидан сўнг Мбаппенинг Мадридни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
Live
Барчаси