Месси ўзини “Формула-1”да синаб кўрди (видео)

Спорт

image

 АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси “Формула-1” Майами Гран-при босқичида иштирок этди. У профессионал пойга машинасида кўриниш берди. 

Аргентиналик юлдуз “Мерседес” жамоаси гаражига ташриф буюриб, Кими Антонелли ва Жорж Расселл билан мулоқот қилган. Шунингдек, у “Формула-1” автомобилига ўтириб, ҳайдовчи ролида ҳам ўзини синаб кўрган.

“Формула-1” Майами босқичи “Мерседес” жамоаси учун муваффақиятли ўтган. Кими Антонелли кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган, Жорж Расселл эса мусобақани тўртинчи ўринда якунлаган.

Натижалар бўйича Антонелли ҳайдовчилар рейтингида 100 очко билан етакчилик қилмоқда.

Мусобақадан сўнг “Мерседес” жамоаси конструкторлар ўртасидаги чемпионатда ҳам пешқадамликни мустаҳкамлади. Жамоа 180 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси “Феррари” устидан фарқни 70 очкога етказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Формула-1” “Мерседес”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг