Месси Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин – ОАВ
Спорт
−
14 Февраль 1036 2 дақиқа
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 38 ёшли ҳужумчи жисмоний ҳолати максимал тайёргарлик даражасига жавоб бермаса, мундиалда иштирок этишдан воз кечиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
Хабарларда айтилишича, Мессининг соғлиғи қарор қабул қилишда ҳал қилувчи омил бўлади. Агар у ўзини энг юқори жисмоний ҳолатидан ҳатто 1 фоиз паст деб ҳис қилса ҳам, турнирда қатнашмасликни маъқул кўради.
Футболчи Жаҳон чемпионатининг юқори талабларини яхши тушунади ва фақат 100 фоиз тайёр ҳолдагина майдонга тушиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, у MLS’даги рақобат даражасини ҳам инобатга олмоқда. Унинг фикрича, бу босим Европа етакчи лигаларига нисбатан пастроқ бўлиб, йирик турнирга мукаммал жисмоний ҳолатсиз тўлиқ тайёргарлик кўришни қийинлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида амалдаги чемпион сифатида иштирок этади. Аввалги мундиал финалида аргентиналиклар Франция терма жамоаси билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалороқ “Интер Майами” клуби жорий йилнинг 8 февраль куни жамоанинг Гуаякиль шаҳридаги мавсумолди тайёргарлик доирасида Эквадорнинг “Барселона” клубига қарши ўртоқлик учрашувида (2:2) жароҳат олганини маълум қилганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль