Нью-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига таяниб, “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк шаҳри Транспорт департаментига қарашли юк автомобили иштирокида содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

“Дипломатик ваколатхона Нилуфар Комилованинг яқинлари ва қариндошларига оғир йўқотиш муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлган эди. Қиз чорраҳани пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганида ўнг томонга бурилаётган мактаб автобуси уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Нью-Йорк йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг