Наманганда мактаб ўқувчиси машинада икки талабани уриб юборди. Қурбон бор (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:40 ларда содир бўлган. Янги Наманган туманидаги мактабнинг 11-синфида ўқийдиган 17 ёшли йигит тоғасининг Lacetti русумли автомобилида ҳаракатланиб кетаётганда, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган мактаб ўқувчиси йўлнинг чап томонида турган икки нафар талабани уриб юборган. Улар Хоразм вилоятининг Боғот туманидан бўлиб, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида таҳсил олган.

Жабрланувчилардан бири шифохонада вафот этган, иккинчиси эса енгил жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни  Қўқон шаҳрида 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувидаги Matiz русумли автомашинаси билан пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган 24 ёшли фуқаро Б.М.ни уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ талаба Наманган ўқувчи Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made