Наманганда уй ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
10 Декабрь 6390 1 дақиқа
Бугун, 10 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 18:28 да Тўрақўрғон тумани “Кичик Қўрғонча” МФЙ ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тушган. Хабарга асосан соат 18:35 да ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 18:51 да ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида хонадоннинг шифт ва том қисмидан 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган. Куйиб, тан жароҳати олганлар юзасидан маълумот тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Когон туманида тоғ-кон саноати корхоналари учун портловчи моддаларни ишлаб чиқариш цехида портлаш содир бўлиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси