Навоийда автобус 47 йўловчи билан ағдарилди. Қурбонлар бор 

3-саҳифа

image

Бугун, 5 январь куни Навоий вилоятининг Томди туманида ичида 47 йўловчиси бор автобус ағдарилиб кетди ва оқибатда 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан соат 7:40 ларда, Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 километрларида содир бўлган. Дастлабки суриштирувларга кўра, салонида 47 нафар йўловчиси бўлган “ZHONG TONG BUS” русумли (техник жиҳатдан соз бўлган) автобусни  “Зарафшон-Навоий” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган, 17 йиллик стажга эга ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетган ҳамда ағдарилиб ЙТҲ содир этган.

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий автобус Қурбонлар ағдарилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг