Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 31 январь куни Навоий вилоятининг Томди туманида Isuzu русумли юк транспорт воситаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Томди тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-379 автомобиль йўлининг 192-193 километрлари оралиғида “Навоий-Зарафшон” йўналишида ҳаракатланиб келаётган корхоналардан бирига тегишли бўлган Isuzu русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчининг чалғиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган.

Билдирилишича, мазкур автобус аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус эмас ва ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳамда вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни ҳам Навоий вилоятида автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар шахс жароҳат олган. Қолаверса, ушбу воқеадан олдинроқ Навоий вилоятининг Томди туманида ичида 47 йўловчиси бор автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий автобус Томди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг