Нетаньяху Эрон халқини қўзғолон кўтаришга чақирди
Олам
−
09 Март 4676 1 дақиқа
Кеча, 8 март куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Исроил Эронни истибдод исканжасидан озод қилишга интилишини айтиб, фуқароларни “қўзғолон кўтаришга” ва ҳукмрон тузумга барҳам беришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида эълон қилган видеомурожаатида сўз очди.
“Ишонаманки, агар сиз ўрнингиздан турсангиз, Исроил ва Эрон яна жасур дўстларга айланадиган кунга узоқ қолмайди”, дейди Нетаньяху.
Шунингдек, Исроил Бош вазири ўзи ва АҚШ Президенти Дональд Трамп “ёмон йигитлар”га қарши кураш олиб бораётганини, ўзи ва иттифоқчиларини эса “яхши йигитлар” деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биньямин Нетаньяху Эрон билан тузиладиган келишув Қўшма Штатлар ва бутун дунё хавфсизлигини кафолатлайдиган қатъий талабларга жавоб бериши кераклигини айтганди.
Live
Барчаси