Нодирбек Абдусатторов Швециядаги турнир ғолибига айланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган “Tepe Sigeman-2024” чемпиони бўлди.

Швециянинг Малмо шаҳрида 27 апрелдан 3 майга қадар “Tepe Sigeman-2024” турнири бўлиб ўтди. 19 ёшли ўзбекистонлик шахматчи асосий даврада 4,5 очко тўплаб, тайбрекда россиялик Петер Свидлер ҳамда ҳиндистонлик Аржун Эригайсини мағлубиятга учратиб, ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 19 ёшли Нодирбек Абдусатторов март ойи якунлари бўйича FIDE рейтингида (Эло рейтинги) тўртинчи ўринга кўтарилганди. У 2765 очко тўплаб, амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик Дин Лижен (2762) ва бошқа машҳур шахматчилардан ўзиб кетган. Дунё рейтингида кўп карра жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен 2830 очко билан биринчи ўринда жойлашган. Ўзбекистон шахматчилари орасида рейтинг бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади. Унгача фақат Рустам Қосимжонов энг юқори натижани кўрсатиб, 2715 очко билан 11-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made