Норвегия Осиё жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
17 Июнь 7623 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “И” гуруҳидан ўрин олган Ироқ ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳсда Норвегия 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоалар АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги “Жиллетт” стадионида майдонга тушишди. Норвегия терма жамоаси сафида Эрлинг Ҳоланд 29 ва 43-дақиқаларда, Лео Эстигор 76-дақиқада ҳамда Кристиан Торстведт 90+7-дақиқада гол урди. Ироқ терма жамоасининг ягона голига эса Айман Ҳусайн 39-дақиқада муаллифлик қилди.
Ироқ терма жамоаси 1986 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Норвегия эса мундиалга 1998 йилдан буён биринчи марта йўлланма олди.
Норвегия ва Ироқ терма жамоалари “И” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, айни пайтда Норвегия ушбу гуруҳ етакчиси бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни эса Франция терма жамоаси эгаллаб турибди.
Эндиликда Норвегия иккинчи турда Сенегалга қарши майдонга тушса, Ироқ Франция билан куч синашади. Ҳар икки учрашув 23 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси