Одамларнинг эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
25 Февраль 9295 1 дақиқа
Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит Instagram тармоғида бемор болаларнинг видеоларини монтаж қилиб, ёрдамга муҳтожларнинг эҳсон пулларини ўзлаштириб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи 2004 йилда туғилган шахс Instagram ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилган.
У асл видеодаги банк карта рақамларини ўзгартириб, бошқа карта маълумотларини жойлаштирган ҳамда фуқаролар юборган пулларни ўзлаштириб келган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу шахс 2022 йил октябрь ойидан фош этилгунга қадар онасига тегишли банк картасига 2000 га яқин транзаксия орқали жами 161 миллион сўм маблағ туширган ва уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эҳсон қутисини ўмариб кетган шахс ушланганди.
Live
Барчаси