ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Спорт
−
25 Февраль 6441 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) қитъа клубларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон жамоалари 10-ўриндан жой олди.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон клублари 46.6 балл билан 10-ўринни банд этган. 9-поғонада бораётган Австралия ҳисобида ҳам 46.6 балл мавжуд.
Ўзбекистон клублари учун якунига етган халқаро мавсумда Қаршининг “Насаф” ва Водийнинг “Андижон” жамоалари иштирок этди. Ҳар иккала клуб ҳам иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлади.
Осиёнинг энг кучли 10 та мамлакати:
- Саудия Арабистони – 122 балл;
- Япония – 109 балл;
- Жанубий Корея – 85.5 балл;
- БАА – 74.2 балл;
- Эрон – 68.9 балл;
- Қатар – 64.5 балл;
- Таиланд – 58.7 балл;
- Хитой – 49.4 балл;
- Австралия – 46.6 балл;
- Ўзбекистон – 46.6 балл.
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда. Туркманистон 19-ўринда (25.8 балл), Тожикистон 23-ўринда (21.6 балл) ҳамда Қирғизистон 26-ўринда (19.3 балл) қайд этилган.
Маълумот учун, янги 2026-2027 йилги мавсумда Фарғонанинг “Нефтчи” Элит Осиё Чемпионлар лигасида, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби эса Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирида иштирок этади.
Live
Барчаси