Озодлик ҳайкали қулаб тушди (видео)

Олам

image

Кеча, 15 декабрь куни Бразилиянинг Гуаиба шаҳрида кучли тўфон туфайли Озодлик ҳайкалининг 35 метрлик нусхаси йиқилди. Ҳайкал Ҳаван савдо тармоғининг дўкони олдига ўрнатилган эди. Бу ҳақда G1 хабар берди.

Нашр шаҳар мэри Марсело Маранатага таяниб хабар беришича, конструкциянинг 24 метрли юқори қисми қулаган, жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ. Воқеа жойи тезкор тарзда полиция томонидан ўраб олинган. 

Яқин соатлар ичида қурилиш бригадаси шикастланган конструкцияни демонтаж қилишни бошлайди. Ҳайкалниг қулашига сабаб экстремал об-ҳаво шароити бўлиб, ҳукумат шамол тезлиги секундига 90 км/соатга етиши ҳақида аҳолини огоҳлантирган эди.

Маълумот учун, Бразилиядаги Озодлик ҳайкали аслида Нью-Йоркдаги ҳайкалнинг нусхаси бўлиб, у декоратив ва тижорат мақсадида ўрнатилган. Асл ҳайкал 1886 йилда Франциядан АҚШга ҳадя қилиниб, Америка мустақиллигининг рамзи сифатида ўрнатилган. Бразилиядаги нусхаси Ҳаван савдо тармоғи томонидан савдо марказини безаш ва эътибор жалб қилиш мақсадида яратилиб, кўпинча бетон, металл ёки композит материаллардан ясалган. Ушбу ҳайкал асоси билан 35 метр, ўзи алоҳида эса 24 метр бўлиб, Жанубий Бразилияда, Рио-Гранди-ду-Сул штати, Гуаиба шаҳрида жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европарламентнинг франциялик депутати Рафаэль Глюксманн АҚШнинг “авторитар режимларни қўллаб-қувватловчи” сиёсатига норозилик рамзи сифатида Озодлик ҳайкалини Францияга қайтаришга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодлик ҳайкали Гуаиба Ҳаван Марсело Мараната

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг