Пойтахт аҳолиси огоҳлантирилди
Жамият
−
02 Июнь 7890 1 дақиқа
Бугун, 2 июнь куни Тошкент шаҳрида кучли шамол ҳамда айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли фуқароларга имкони борича очиқ ҳудудларда узоқ вақт қолмаслик тавсия этилган.
Шунингдек, дарахтлар, реклама конструкциялари, электр узатиш симлари ҳамда мустаҳкамланмаган қурилмалар яқинида турмаслик сўралмоқда. Автомобилларни эса дарахтлар ёки шамол таъсирида қулаши мумкин бўлган конструкциялар остида қолдирмаслик тавсия этилди.
Мутасаддилар чанг-тўзон кузатилган пайтда деразаларни ёпиқ сақлаш ва зарурат бўлмаса ташқарига чиқмасликни маслаҳат бермоқда.
Live
Барчаси