Президент қарори асосида 50 га яқин болада операция ўтказилди
Жамият
−
08:39 1629 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори доирасида 194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилган;
112 нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган бемор тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг 5 нафарида мураккаб жарроҳлик операцияси бажарилган;
14 нафар шахс тиббиёт муассасаларига ётқизилди ва уларнинг 2 нафарида жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан 10 минг боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказиб берилиши ҳақида хабар берилганди. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Live
Барчаси