ПСЖ Қитъалараро кубок ғолиби бўлди
Спорт
−
18 Декабрь 1290 1 дақиқа
Кеча, 17 декабрь куни Қатарда футбол бўйича Қитъалараро кубокнинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Франциянинг ПСЖ жамоаси Бразилиянинг “Фламенго” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни очиб, парижликларни танаффусга устун ҳолатда олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида италиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт охиригача ҳисоб ўзгармади, қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар гол ура олмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.
Пенальтилар сериясида ПСЖ сафида Усмон Дембеле ва Бредли Баркола ўз зарбаларидан унумли фойдалана олмади, бироқ парижликларнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов рақиб жамоанинг беш пенальти зарбасидан тўрттасини қайтариб, ҳал қилувчи роль ўйнади. Натижада Луис Энрике шогирдлари серияда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Қитъалараро кубок соҳибига айланди.
Шу тариқа ПСЖ ушбу совринни қўлга киритган тарихдаги илк француз жамоаси бўлди.
Live
Барчаси