ПСЖ кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Спорт

image
Бугун, 30 май куни ПСЖ ва “Арсенал” жамоалари ўртасида Чемпионлар лигаси финал баҳси бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувда парижликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи бор мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Уйиннинг 6-дақиқасида “Арсенал” ҳужумчиси Кай Хаверц ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда ПСЖ ташаббусни ўз қўлига олди ва 65-дақиқада Усмон Дембеле пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қўшимча бўлимларда ҳам томонлар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Натижада ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Пенальтилар сериясида ПСЖ 4:3 ҳисобида устун келиб, Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди. Шу тариқа парижликлар кетма-кет иккинчи мавсум Европанинг энг нуфузли клублар турнирида зафар қучди.

Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Чемпионлар лигаси “Арсенал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг