Путин ва Мирзиёев тик оёқда суҳбатлашди

Жамият

image

Бугун, 12 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида “Бетарафликнинг 30 йиллиги” форуми бошланишидан аввал оёқда туриб суҳбатлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Лидерлар суҳбатни форум делегациялари раҳбарлари иштирокидаги биргаликдаги суратга тушиш маросимидан кейин бошлаган. Россия ва Ўзбекистон Президентлари мажлислар зали томон йўл олар экан, қисқа суҳбатлашиб, бир-бирларини қучоқлаб қўйган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 декабрь куни Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига боргани ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Қолаверса, Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг