Рафа Мир 8,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Спорт

image

“Элче” клуби ҳужумчиси Рафа Мир жинсий тажовуз ва зўравонлик билан боғлиқ иш бўйича 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилда Мир ва яна бир эркак икки аёлга нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Суд қарорига кўра, 28 ёшли футболчи жинсий тажовуз учун 7 йил, зўравонлик ҳаракатлари учун эса 18 ой қамоқ жазосини олган. Шунингдек, унга 10 йил давомида жабрланувчига 500 метрдан яқинлашмаслик талаби қўйилган.

Иш бўйича иккинчи айбланувчи Пабло Хара эса жинсий тажовуз, ахлоқий меъёрларни бузиш ва енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолатлар учун 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бундан ташқари, Рафа Мир жабрланувчига 64 000 евро миқдорида товон пули тўлаши керак. Пабло Хара эса иккинчи даъвогар фойдасига 6 280 евро компенсация тўлайди.

Маълумот учун, Мир ўтган мавсумни “Севилья”дан ижара асосида “Элче”да ўтказди. У Испания чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Испаниялик футболчи ўз фаолияти давомида “Валенсия”, “Месталья”, “Вулверхэмптон”, “Лас-Пальмас”, “Ноттингем Форест” ва “Уэска” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқ “Элче” Рафа Мир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг