Расман: “Тоттенхэм”га бош мураббий тайинланди
Спорт
−
14 Февраль 923 1 дақиқа
Игор Тудор Англиянинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик мутахассис жорий мавсум охиригача жамоани бошқаради.
“Игор бизга аниқ мақсад билан қўшилди: натижаларни яхшилаш, муваффақиятга эришиш ва Премьер-лига жадвалида юқорига кўтарилиш. Унинг вазифаси оддий – мавсумнинг муҳим босқичида жамоага ташкилотчилик, шиддатлилик ва рақобатбардошликни олиб келиш”, дейилади клуб баёнотида.
47 ёшли Тудор Лондон клубига тайинланишидан олдин “Ювентус”, “Лацио”, “Марсель” ва “Верона” жамоаларини бошқарган.
Маълумот учун, ҳозирда “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигасининг 26-туридан сўнг, 29 очко билан 16-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни “Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк лавозимидан озод қилинганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль