“Реал”да ҳақиқий мухлислар йўқ – Сауль
Спорт
−
17:05 390 1 дақиқа
“Атлетико Мадрид”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси сафида тўп тепаётган Сауль Ньигес ўз жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клубини солиштирар экан, ҳозирги жамоаси бу борада анча устун эканини таъкидлади.
“Фламенго" клуби “Реал Мадрид”дан каттароқ клуб. “Реал Мадрид”нинг ҳақиқий мухлислари йўқ, фақат ғалабалар сабаб уни қўллаб-қувватлайдиган одамлар бор. Шу сабабли, уларнинг стадионига борганингизда кучли муҳитни сезмайсиз. Аммо “Маракана” стадионига ташриф буюрсангиз, у ҳар доим тўла бўлади. Ҳатто сафар ўйинларида ҳам трибуналар “Фламенго” мухлислари билан тўлиб-тошади”, дейди Сауль Ньигес.
Маълумот учун, Сауль “Атлетико Мадрид” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2013 йилдан бошлаб мунтазам майдонга туша бошлаган ва 2025 йилгача мадридликлар шарафини ҳимоя қилган. 2025 йил ёзидан у “Фламенго” клуби сафида ўтган.
Live
Барчаси