“Реал” дарвозабони клубни тарк этмоқчи – ОАВ
Спорт
−
28 Январь 2652 1 дақиқа
“Реал Мадрид” жамоасининг 26 ёшли украиналик дарвозабони Андрей Лунин клуб билан хайрлашишга қарор қилган. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, жамоа бош мураббийси Альваро Арбелоа Андрей Лунингга мавсум тугашидан олдин бир нечта ўйинда майдонга тушиш имкониятини ваъда қилган, аммо дарвозабон мураббийнинг сўзларига ишонмаяпти.
Лунин ҳозирда фаолиятидаги энг яхши қарор – доимий ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин бўлган бошқа жамоага ўтиш деб ҳисобламоқда. Уни Англия Премьер-лигасидаги бир нечта клублар, жумладан, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Тоттенхэм” сотиб олмоқчи. Шунингдек, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес дарвозабон учун катта трансфер суммаси талаб қилмаслигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Андрей Лунин “Реал Мадрид” сафида сўнгги бор жорий йилнинг 14 январь куни Испания кубоги 1/8 финал босқичида майдонга тушган. Ушбу учрашувда мадридликлар “Альбасете”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Live
Барчаси