“Реал Мадрид” бош мураббийлигига асосий номзод номи маълум бўлди

Спорт

image

“Астон вилла” жамоаси устози Унаи Эмери “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимига асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “talkSPORT” хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби келаси мавсум олдидан янги мураббий излашда давом этмоқда. Амалдаги бош мураббий Альваро Арбелоа мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Номзодлар қаторида, шунингдек, Массимилиано Аллегри, Жозе Моуриньо ва Юрген Клопп ҳам бор.

Эмери айни пайтда “Астон Вилла”ни бошқариб, муваффақиятли натижалар қайд этмоқда. Унинг қўл остида жамоа Англия Премьер-лигасида бешинчи ўринда бормоқда ва ҳозирда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

2029 йилгача амал қиладиган шартномасига қарамай, испаниялик мутахассис ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Альваро Арбелоа Унаи Эмери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг