“Реал Мадрид” футболчилари Алонсодан норози бўлмоқда

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ичидаги норозиликлар ва футболчилар билан зиддиятлар туфайли катта босим остида қолмоқда. Айрим футболчилар мураббийдан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Real Gm хабар берди.

Манбага кўра, кийиниш хонасидаги етакчи футболчилар – Винисиус, Вальверде, Камавинга, Родриго ва Беллингем мураббий билан зиддият етакчилари сифатида фаол “исён” кўрсатмоқда. Бу норозиликлар клуб томонидан футболчиларга кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва ёзги трансферлар масаласидаги эътиборсизлик билан кучайган.

Сўнгги жиддий норозилик Винисиус Жуниор билан боғлиқ бўлиб, футболчи мураббий билан келиша олмаслиги ва шартномани узайтирмаслиги ҳақида клубга хабар берган. Мураббийнинг бразилиялик футболчига нисбатан қилган ҳаракатлари, жумладан, “Эл-Класико”даги алмаштириш қарорлари унинг юлдуз футболчилар билан ишлаш қобилиятига шубҳа уйғотган. Шу билан бирга, Алонсо ўзининг анъанавий қатъиятли етакчилик услубига содиқ қолмоқда, бу эса жамоа ичидаги зиддиятларни янада кескинлаштирган.

Жамоа ва мураббий ўртасида муаммоларни “Элче”га қарши ўйинда (2:2) Альваро Родригеснинг голига баъзи футболчиларнинг реакция кўрсатмаслигидан ҳам сезиш мумкин. Шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва “Эл-Класико”даги воқеалари Алонсо ва футболчилар ўртасидаги норозиликни янада кучайтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус Жуниор бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатларининг таранглигидан келиб чиқиб, шартномани узайтирмаслик ниятида эканини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Винисиус Жуниор “Реал Мадрид” Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг