“Реал” сафарда “Сельта”ни мағлубиятга учратди
Спорт
−
09:33 375 1 дақиқа
Кеча, 6 март куни Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда “Реал Мадрид” сафар ўйинида “Сельта”ни кичик 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Виго шаҳрида ўтган учрашувда дастлаб мадридликлар олдинга чиқиб олди. 11-дақиқада Орельен Тчуамени ҳисобни очди. 25-дақиқада мезбонлар сафида Борха Иглесиас мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида, аниқроғи 90+4-дақиқада Федерико Вальверде жамоасининг 2-голини уриб, “Реал Мадрид”ни ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, Ла Лиганинг сўнгги икки ўйинида мағлуб бўлган “Реал Мадрид” муҳим уч очкони қўлга киритди. Мадридликлар ҳозирда 64 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва битта ўйин кўп ўтказган ҳолда “Барселона”дан бир очкога ортда қолмоқда. “Сельта” эса 40 очко билан олтинчи поғонада жойлашган.