Зидан деярли тактик иш қилмаган – Бэйл
Спорт
−
06 Март 2312 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл жамоанинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг клубдаги фаолиятида оддий ишларни бажарганини айтди. Бу ҳақда у “Mundo deportivo” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Зидан деярли тактик машғулотлар ўтказмасди. Биз эса жуда оддий ишларни бажарардик: машғулотлар, тўпни назорат қилиш, дарвозага зарбалар бериш, холос. Атиги 15 дақиқа ҳимоя тактикаси устида ишлардик. Бироқ Зидан футболчи сифатида ниҳоятда ҳурматга сазовор эди. У машғулотларда ўзи ҳам фаол қатнашарди”, дейди Бэйл.
Маълумот учун, Зинедин Зидан “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида икки марта Испания чемпиони бўлган. Шунингдек, у жамоа билан икки бор Испания Суперкубогини қўлга киритган ва уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зинедин Зидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида хабар берилганди.