Робертсоннинг янги жамоаси аниқ бўлди
Спорт
−
13:47 971 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Ливерпуль” ҳимоячиси ва Шотландия терма жамоаси сардори Эндрю Робертсонни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романо маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йилгача амал қилиши кутилмоқда. Робертсоннинг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунланиши сабабли, у “Тоттенхэм” сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Маълумот учун, 32 ёшли ҳимоячи 2017 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “Халл Сити”дан кўчиб ўтганидан сўнг мерсисайдликлар сафида икки карра Англия Премьер-лигаси чемпиони ва 2019 йилги Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.
Шу вақт ичида Робертсон “Ливерпуль” сафида 378 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 69 та голли узатмани амалга оширди.

Live
Барчаси