Родри ҳакамларни танқид қилгани учун йирик миқдорда жаримага тортилди
Спорт
−
10 Март 1059 1 дақиқа
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ҳакамларни танқид қилгани учун Англия футбол ассоциацияси (FA) томонидан 80 минг фунт стерлинг (тахминан 107 минг АҚШдоллари) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик юлдуз “Тоттенхем” билан дурангдан (2:2) сўнг ҳакамларнинг холислигига шубҳа билдирувчи баёнотлари учун жазоланган. Шунга қарамай, футболчи ўйинлардан четлатиш (дисквалификация) жазосидан қутулиб қолди.
Можарога сабаб бўлган воқеа “Манчестер Сити” 2:0 ҳисобидаги устунликни бой берган ўйиндан сўнг юз берди. Родри журналистлар билан суҳбатда ҳакам нейтрал бўлиши лозимлигини таъкидлаб, “одамлар жамоасининг доимий ғалабаларидан чарчагани ва уларнинг ютишини хоҳламасликлари” ҳақида кескин фикрлар билдирди. Кейинчалик ўтказилган суд мажлисида футболчи ўз айбини тан олган.
Маълумот учун, ҳозирда “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасида пешқадам “Арсенал”дан этти очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда, бироқ “шаҳарликлар” ихтиёрида битта захира ўйини мавжуд. Родри эса жорий мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март