Роналду мухлисларга мурожаат йўллади

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи, “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасининг 32-турида “Ал-Ҳилол”га қарши ҳал қилувчи ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда у Х тармоғида ёзиб қилдирди.

“Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз бизни ҳар ҳафта илҳомлантирди. Стадионда, уйда ва бутун дунё бўйлаб. Бу энергия майдонда биз билан бирга. Келинг, шундай қилайлик, бу бизга самара берсин. Биз учун. Сиз учун. “Ал-Наср” учун. У ерда кўришгунча!”, деб ёзди Роналду.

Турнир жадвалида вазият жуда кескин: икки тур қолгани ва ўзаро тўқнашув борлиги сабабли “Ал-Наср” ҳозир “Ал-Ҳилол”дан 5 очко олдинда бормоқда. Аммо “Ал-Ҳилол”нинг ўйин захираси борлиги туфайли ушбу баҳс чемпионлик тақдирини ҳал қилади. Агар “Ал-Наср” ушбу ўйинда ғалаба қозонса, чемпионлик учун курашда фаворитга айланади. Жамоалар бугун, 12 май куни Ар-Риёд шаҳридаги “Ал-Аввал Парк” стадионида майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

мурожаат Роналду мухлислар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг