Россия давлатларни дипломатларини Киевдан эвакуация қилишга чақирди

Олам

image

Россия Украина пойтахтига берилиши мумкин бўлган зарба хавфи туфайли хорижий давлатларга ўз дипломатларини Киевдан эвакуация қилишни тавсия этди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 4 май куни Россия томони Украинада аккредитациядан ўтган барча дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналарига тегишли нота юборган.

Москванинг билдиришича, 9 май байрамига бағишланган тадбирларни бузишга бўлган уринишлар содир бўлган тақдирда “жавоб зарбаси” берилиши мумкин. Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг 4 май куни Ереванда ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида айтган сўзлари бундай баёнотларга сабаб бўлган. Россия томони бу сўзларни таҳдид сифатида баҳолаган.

Зеленский, ўз навбатида, Москвадаги параднинг қисқартирилган шаклда – ҳарбий техникаларсиз ўтказилиши Россия расмийларининг эҳтимолий дрон ҳужумларидан қўрқаётганидан далолат беришини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 8 ва 9 май кунлари учун бир томонлама сулҳ эълон қилган эди. Киев эса, агар Москва ҳам шундай қадам ташласа, ўт очишни вақтлироқ – 6 май ярим тундан тўхтатишга тайёрлигини билдирганди. Ўша куннинг ўзида томонлар бир-бирларини сукунат режимини бузишда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина эвакуация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг