Россия Ғарб давлатлари билан ҳарбий шартномаларни бекор қилди
Олам
−
06 Декабрь 6744 2 дақиқа
Россия Франция, Канада ва Португалия билан ҳарбий ҳамкорлик шартномасини расман бекор қилди. Ҳуқуқий ахборот порталида Россия Бош вазири Михаил Мишустин имзолаган тегишли фармойиш эълон қилинди.
Маълум қилинишича, Россия Канада билан 1989 йилги ҳарбий ташриф шартномасини, Франция билан 1994 йилги мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини ва Португалия билан 2000 йилги ҳарбий ҳамкорлик шартномасини бекор қилинди. Ташқи ишлар вазирлигига қарор ҳақида ҳар учала мамлакат томонларини хабардор қилиш вазифаси топширилган.
Жорий йил июль ойида Бош вазир Михаил Мишустин яна бир ҳужжат – Германия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномасини бекор қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бироз аввал ундан чиқиш нияти борлигини эълон қилиб, келишув ҳали ҳам расмий кучда бўлса-да, “ўз мазмуни ва амалий аҳамиятини йўқотгани” ҳамда Россия-Германия муносабатларининг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмаслигини айтган эди.
Шу билан бирга, ТИВ Германия ҳукумати “Россиянинг ҳаётий хавфсизлик манфаатларига бевосита таъсир кўрсатадиган ўта катта ташқи сиёсат амбициялари билан кетаётганини” таъкидлади.
Шунингдек, июнь ойида Мишустин Швеция билан ядро иншоотлари тўғрисида маълумот алмашиш ва ядровий объектлардаги ҳодисалар ҳақида тезкор хабар бериш бўйича келишувни бекор қилиш тўғрисида буйруқни имзолаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Владимир Путин Россия зарурат пайдо бўлса, Европа билан урушга тайёрлигини маълум қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь