Россия Украинага “Орешник” билан зарба берди (видео)

Олам

image

Бугун, 9 январь куни Россия Қуролли кучлари Украинанинг Львов шаҳрига “Орешник” ракетаси ёрдамида кучли зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Келтирилишича, бу ҳаракат 2025 йил 29 декабрдаги Россия Президенти Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига уюштирилган ҳужумга жавобан амалга оширилган.

Зарба Украинанинг Львов шаҳрига йўналтирилган. Львов мэри Андрей Садовий бу шаҳарга қилинган биринчи шундай ҳужум эканлигини айтган. Шунингдек, у ракета “соатига тахминан 13 000 километр тезликда баллистик траектория бўйлаб ҳаракатланганини ва бу жуда юқори тезлик эканини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари кеча, 8 январь куни тахминан соат 23:30 да (Москва вақти билан 9 январь куни соат 00:30) Москванинг Астрахан вилоятидаги Капустин Яр синов майдончасидан баллистик ракеталарни ишлатиш хавфи туфайли бутун Украина бўйлаб ракета огоҳлантириши эълон қилинганини маълум қилган. 

Львов вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Максим Козицкий зарба муҳим объектга қаратилганини ёзган. Хусусан, вилоятидаги “Стрый” газ кони ва газ омбори нишонга олинган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Киев халқаро ҳаракатлар – БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилиши, Украина-НАТО Кенгаши йиғилиши ва Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўзаро чоралар кўришга чорлаган.

“Европа Иттифоқи ва НАТО чегараси яқинида бундай зарба Европа қитъаси хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва трансатлантик ҳамжамият учун синовдир. Биз Россиянинг эҳтиётсиз ҳаракатларига жавобан қатъий чоралар кўрилишини талаб қиламиз”, дейди Сибига.

Бунгача Россия 2024 йил 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси Днепр дарёсига зарба бериш учун “Орешник” ракетасидан фойдаланган эди. Ўша пайтда Россия Президенти Владимир Путин зарба “ядровий бўлмаган гипертовушли баллистик ракета” томонидан амалга оширилганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинага юборилган ҳар қандай хорижий қўшинни нишонга олиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг