Россия ва Хитой Япон денгизида ҳарбий машғулот ўтказади

Олам

image

Россия ва Хитой қуролли кучлари жорий йилнинг 1-5 август кунлари Япон денгизида “Денгиз ҳамкорлиги – 2025” номли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Россиянинг Тинч океани флоти (ТОФ) матбуот хизмати хабар берди.

ТОФ баёнотига кўра, машғулотлар ҳарбий денгизчиларнинг тажриба алмашишига қаратилган бўлиб, “бошқа давлатларга қарши йўналтирилмаган”.

“Владивостокда қўмондонлик штаби ташкил этилади, у ерда томонлар денгизда қўшма ҳаракатларни режалаштиради ва хариталар устида амалиётларни ишлаб чиқади”, дейилади ТОФ баёнотида.

Денгизда эса икки давлат кемалари қидирув-қутқарув ҳаракатларини мувофиқлаштириш, сувости кемаларига қарши кураш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа вазифаларини бажаради, шунингдек, артиллерия отишмаларини амалга оширади.

Машғулотлар доирасида қуруқлик ва денгизда мудофаа манёврлари ҳам синовдан ўтказилади. Россия кемалар гуруҳига катта сувости кемаларига қарши “Адмирал Трибуц” кемаси, Хитой томонига эса “Шаосин” эсминеци раҳбарлик қилади. Шунингдек, иккала давлатнинг дизель-электр сувости кемалари ва денгиз авиацияси ҳам иштирок этади.

Қайд этилишича, бу машғулотлар “мудофавий характерга эга ва бошқа давлатларга қарши йўналтирилмаган”. Хитой Мудофаа вазирлиги вакили Чжан Сяоганнинг айтишича, машғулотлар “мавжуд халқаро ёки минтақавий вазият билан боғлиқ эмас”, балки Россия ва Хитой қуролли кучлари ўртасидаги йиллик тажриба алмашиш режасига мувофиқ ўтказилмоқда.

Машғулотлар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига тайёргарлик фонида ўтказилмоқда. Ушбу саммит жорий йилнинг 31 августидан 1 сентябригача Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтади. Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Владимир Путин ушбу учрашувда иштирок этади ва 31 август куни бошланадиган тўрт кунлик ташриф доирасида Хитойга боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиялик ҳарбий хизматчилар “Ҳамкорлик-2025” ўқув машғулотида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ҳарбий машғулот Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг