Россияда болани қутқарган ўзбекистонликка 1 млн рубль берилади
Олам
−
23 Февраль 20644 1 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида фаррош бўлиб ишлайдиган ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Унга мазкур қаҳрамонлиги учун тўртинчи Тигран Кеосаян номидаги мукофот берилади. Бу ҳақда “Russia Today” телеканали ва “Россия Сегодня” ахборот агентлиги бош муҳаррири Маргарита Симонян ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифсида маълум қилди.
Унга кўра, мукофот билан бирга Хайрулло Ибодуллаевга рағбатлантириш учун бир миллион рубль ҳам берилади.
Маълумот учун, “Russia Today” ва “Россия Сегодня” бош муҳаррири номидаги мукофотнинг ташкил этилишига Бугуруслан шаҳридаги икки боғча тарбиячиси пичоқ билан қуролланган зўравондан болаларни ҳимоя қилганидан сўнг таъсис қилинган.
Тигран Кеосаян номидаги мукофот – асосан жасорат ва фидойилик кўрсатган инсонларга бериладиган мукофот ҳисобланади. У Маргарита Симонян томонидан ташкил қилинган ва илҳомлантирувчи воқеалар, айниқса болалар ёки заиф инсонларни ҳимоя қилган ҳаракатларни эътироф этиш учун берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) қутқарувчилари Қашқадарё вилоятида қор бўронида қолиб кетган ўн кишини қутқариб қолганди.
Live
Барчаси