Россияда қаровсиз қолган 35 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россия ҳудудида ота-она қаровисиз, назоратсиз ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган бир гуруҳ вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахбороь агентлиги хабар берди. 

Мазкур ишни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ ҳаракат қилган.

Жумладан, дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москва шаҳарларида назоратсиз қолган ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган 16 нафар вояга етмаган бола аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқалъа ва Новосибирск шаҳарларидан 19 нафар ота-она қаровисиз қолган боланинг Ўзбекистонга қайтишига ҳам кўмаклашилган.

Вояга етмаган болаларнинг шахсий маълумотларини аниқлаш, уларни мамлакатга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш ишлари Россиянинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челябинск Санкт-Петербург Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг