Россияда хорижликларнинг қолиш муддатини қисқартириш таклиф қилинмоқда

Олам

image

Россия Давлат Думаси депутатлари хорижликларнинг мамлакатда бўлиш муддатини йилига 90 кунгача қисқартириш ва ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш режимини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.

Ҳозирда чет эл фуқаролари Россияда йилига 180 кун визасиз қолишлари мумкин.

Ҳужжатнинг тушунтириш хатида кўрсатилишича, чиқариб юбориш режими Россия ҳудудида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган чет элликларга нисбатан ўрнатилади. Бу мамлакатда қонуний бўлиш муддатининг тугаши, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатноманинг бекор қилиниши ёки ҳуқуқбузарлик содир этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Юқоридаги ўзгаришлар нафақат Россия Федерацияси ҳудудида хорижий фуқароларнинг мавжудлиги устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради, балки хорижий фуқароларни Россия Федерацияси ҳудудида ўз мақомини қонунийлаштиришга ундайди”, деб кўрсатган депутатлар қонун лойиҳасини тушунтиришда.

Эслатиб ўтамиз, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – за правду”) партияси раиси, Давлат Думасидаги партия фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилганди. Россия Давлат Думасининг депутати Михаил Шеремет эса уруш давомида Россияга мигрантларнинг киришини чеклаш таклифини илгари сурганди. Россия Ички ишлар вазирлиги эса миграция қонунчилигининг бир қатор қоидаларини кучайтирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрантлар хорижликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made