Россияда портлаш. Ўзбекистонлик 5 фарзанднинг отаси ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 17 апрель куни тонгда Россиянинг Владикавказ шаҳридаги Интернационалная ва Партизанск тор кўчалари бурчагида чиқинди контейнерларини юклаш пайтида портлаш содир бўлди. Оқибатда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди. 

Ўзбекистон фуқароси ҳудудни тозалаш ишларини олиб бораётган коммунал хизмат ходими бўлган. Марҳумнинг унинг беш фарзанднинг отаси экани айтилмоқда.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда. Бутун чора-тадбирлар мажмуаси ўтказилмоқда, воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. 

Прокуратура томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Сапёрлар чиқинди ташиш машинасининг таркибини текшириб, уни полигонга олиб кетган. 

Ҳолат ортидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) бўйича иш жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодисага чиқинди контейнеридаги портловчи моддалар сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва консулликлари ҳолат бўйича маълумот бермади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант ўзбекистонлик портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг