Россияда ўзбекистонлик мигрант 7-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Улан-Удэ шаҳридаги қурилиш кетаётган кўп қаватли уй биносининг 7-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Яна бир фуқаро эса, оғир жароҳат олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса минорали кран операторининг эҳтиётсизлиги оқибатида юз берган. У иш жараёнида қурилиш конструкцияларига беҳосдан зарар етказган. Воқеа вақтида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳимоя камарларисиз қурилиш конструкциясида ишлаётган бўлган. Оқибатда жабрланганлардан бири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, иккинчи фуқаро эса, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Жиноят кодексининг 217-моддаси 2-қисми (эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлган ҳолат) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Сакаря вилояти Сўғутли туманида жойлашган саноат зонасидаги алюмин заводида 54 ёшли ўзбекистонлик ишчи пресс дастгоҳи остида қолиб, фожиали тарзда ҳалок бўлганди.

Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант Ўзбекистон Улан-Удэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг