Саидов ТДТ Бош котиби билан Будапешт саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Жамият
−
14 Май 4176 1 дақиқа
Кеча, 13 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.
Билдирилишича, суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни самарали амалга ошириш ҳамда минтақавий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилувчи қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.
Томонлар, шунингдек, ТДТ доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаш ва Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ТДТ саммитига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашган.
Маълумот учун, 20-22 май кунлари Венгрия пойтахти Будапештда ТДТ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
ТДТ давлат раҳбарларининг 12-саммити эса жорий йилда Озарбайжонда бўлиб ўтади. Ушбу саммитда Шимолий Кипр Турк Республикасининг иштирок этиши кутилмоқда. Туркия парламенти депутати, “İYİ” партияси раиси ўринбосари Аюcе Туркеш Тошнинг айтишича, ушбу саммит Кипрда Республикасида Марказий Осиё давлатларининг элчихоналари очилиши билан туркий дунёда юзага келган кескинликка ойдинлик киритади.
“Венгриянинг Шимолий Кипр бўйича ТДТ аъзоси сифатидаги позицияси таҳсинга лойиқ”, деди у.
Депутат, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси Қозоғистондаги бирлашган ҳудудий жамоалар бўйича сўнгги йиғилишга таклиф этилмаганидан афсусда эканини билдирган.
Live
Барчаси