Саидов ТДТ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашди
Жамият
−
07 Март 1895 1 дақиқа
Бугун, 7 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
“Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этганимиздан мамнунмиз. Ушбу ўз вақтида ўтказилган йиғилишни ташкил этгани учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жанобларига миннатдорлик билдирамиз”, дейди Бахтиёр Саидов.
Унинг билдиришича, муҳокамалар минтақавий ва глобал хавфсизликка тобора ортиб бораётган таҳдидлар ҳамда мамлакатлар ўртасида бирдамлик ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашнинг муҳимлигига қаратилган.

“Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришни ва барқарорлик, ўзаро боғлиқлик ва изчил ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган асосий ташаббусларни илгари суришни қўллаб-қувватлайди”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтирёр Саидов Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари норасмий учрашуви доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қабулида бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бахтиёр Саидов, шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашган. Улар учрашув доирасида Яқин Шарқдаги вазият ва унинг минтақавий оқибатлари бўйича фикр алмашган.
Live
Барчаси