Салоҳ Мессининг жамоадошига айланиши мумкин

Спорт

image

АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси “Ливерпуль”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Лионель Месси ўйнаётган жамоада “белгиланган ўйинчи” учун жойлар мавжуд эмас. Лига қоидаларига кўра, клублар стандарт иш ҳақи чегарасидан ошиб кетадиган маош билан уч юлдузгача футболчини жалб қилиши мумкин.

Шу сабабли, Муҳаммад Салоҳнинг сотиб олиниши “Интер Майами” таркибида баъзи ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ жорий мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этишини маълум қилган эди. Мисрлик футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2027 йилги ёзига қадар мўлжалланган бўлса-да, Салоҳ жорий ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этади. Салоҳнинг агенти Рами Аббоснинг сўзларига кўра, футболчининг ҳали қайси жамоага ўтиши аниқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Муҳаммад Салоҳ “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг