Самарқандга сел келди (видео)
Жамият
−
13:02 7157 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида кучли шамол ва ёмғирлар сабабли турли талофатлар кузатилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 9 февраль куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол кузатилган. Маълумотларга кўра, Қўшработ туманининг “Қўштамғали”, “Жўшота” ва “Катта Оқмасжид” маҳаллаларида кучли шамол оқибатида айрим жойларда электр симёғочлари ҳамда баъзи яшаш уйлари том қисми зарар кўрган.
Шунингдек, Самарқанд ва Қўшработ туманлари ҳудудида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши натижасида сел келиб, оқиб ўтган.
Айни пайтда вилоят ҳокими бошчилигида вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Табиий офатдан тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 10–13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантириш берганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси