Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди

Жамият

image

Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Туркманистоннинг инсонпарварлик ғоялари, тинчлик, бунёдкорлик ва эзгулик тамойилларига содиқлигини ифодаловчи Бетарафлик ва “Бетарафликнинг 30 йиллиги” ёдгорликларини ўз ичига олган мажмуа ҳамда унга туташ ландшафтли боғ Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги ва Халқаро тинчлик ҳамда ишонч йилини нишонлашга тайёргарлик доирасида қайта қурилган ва тантанали равишда очилган.

Президент бошқа хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга монумент пойига гул қўйган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ашхобод Бетарафлик монументи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг