Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга боради
Жамият
−
11 Декабрь 4928 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, мамлакат етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти форумнинг “Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги” мавзусидаги ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрига ташриф доирасида Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи Огулжаҳон Отабоева билан учрашганди. Мирзиёеванинг билдиришича, учрашувда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь