Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши президентини мукофотлади (видео)

Спорт

image

Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди ва Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайланган Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийга Миллий Олимпия қўмитаси Шон-шараф орденини топширди.

Осиё Олимпия кенгаши 1982 йилда ташкил этилган бўлиб, Осиё қитъасида олимпия ҳаракатини мувофиқлаштиради ва 45 мамлакат миллий олимпия қўмитаси унга аъзо ҳисобланади. Ушбу бош ассамблея доирасида Осиё олимпия ҳаракатининг асосий йўналишлари белгиланди ҳамда кенгаш президенти лавозимига Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний сайланди.

Мазкур тадбирларда Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия кенгаши, WADA, халқаро спорт федерациялари раҳбарлари ҳамда бошқа нуфузли спорт ташкилотлари вакиллари иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгаши Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг