Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашди
Жамият
−
05 Июнь 2349 2 дақиқа
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон–Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошган.
Саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.
Товар айирбошлашдаги жорий суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу кунларда Маринский театрида Георг Фридрих Гендельнинг “Тамерлано” операси премьераси бўлиб ўтгани ҳамда Эрмитаж давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилган.
Шунингдек, икки давлат етакчилари савдо масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
“Сиз таъкидлаганингиздек, савдо, албатта, яхши кетмоқда. Бош вазирлар ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказди, Минтақалар форуми ўтказилди ва анъанавий олтинчи Innoprom бўлиб ўтди. Биз келишиб олган барча масалалар яхши ривожланмоқда. Аслида, ҳозиргина таъкидлаганингиздек, савдо айланмаси биз келишиб олган мақсадга яқинлашмоқда. Биз йилига 20 миллиард долларга етмоқдамиз ва бугун 2025 йил охирига келиб бу кўрсаткич 13 миллиард долларга етди. Лекин менимча, биз буни 2026 йил охирига келиб яна оширамиз, чунки йирик лойиҳалар ҳам мавжуд. Шунинг учун менимча, бу учрашув ҳам бизга туртки беради”, деган Мирзиёев.
Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этиш учун Россияга амалий ташриф билан боргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси