Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевни мукофотлади
Жамият
−
09 Декабрь 25389 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Мадаминович Ғаниев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан мукофотланди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 9 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий. 1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
Иш фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти матбуот бирлашмаси Марғилон базаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
- 1996-2000 йилларда – Марғилон туманлараро “Агрокимётаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, бошқаруви раиси;
- 2000-2001 йилларда – Фарғона вилояти “Агрокимётаъминот” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;
- 2001-2002 йилларда – Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;
- 2002-2004 йилларда – “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;
- 2004-2007 йилларда – “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;
- 2007-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири;
- 2008-2011 йилларда – Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
- 2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси;
- 2012-2020 йилларда Фарғона вилояти ҳокими;
- 2020-2023 йилларда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шуҳрат Мадаминович Ғаниев 2023 йил январда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, ўша йилнинг августида эса Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Жорий йил ёзда ҳам у ўз лавозимида қолди.
Live
Барчаси