Шавкат Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади
Жамият
−
13:07 452 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, қардош Қозоғистон халқининг тинч-осойишта ҳаёти ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятига катта муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг Туркистондаги норасмий саммити ҳамда мазмунли музокаралар юқори даражада тайёрлангани ва ўтказилгани, улар туфайли иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги суръат касб этганини алоҳида таъкидлаган.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. Яқин йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда, инвестициявий фаолият, шу жумладан, Халқаро саноат кооперацияси маркази доирасида кенгаймоқда, энергетика, транспорт, экология ва маданий-гуманитар соҳаларда истиқболли лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Бўлажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг биринчи учрашуви ва бошқа механизмлар доирасида янги иқтисодий кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланган.
Икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.
Live
Барчаси