Шифокорлар Мбаппени даволашда хатога йўл қўйди – ОАВ

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби шифокорлари француз ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан боғлиқ тиббий жараёнда жиддий хатога йўл қўйган. Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, дастлабки ташхис қўйишда клуб шифокорлари футболчининг чап тиззаси ўрнига адашиб ўнг тиззасини текширган. 

Шунингдек, Франциянинг RMC Sport журналисти Даниэль Риоло ушбу ҳолат ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. Унинг айтишича, Мбаппе бу воқеадан норози бўлган ва айнан шу сабаб январь ойида “Реал Мадрид” тиббиёт ходимлари билан боғлиқ ўзгаришлар юз берган.

Маълумотларга кўра, француз шифокорининг аралашуви футболчига операциядан қочишга ёрдам берган.

Маълумот учун, 27 ёшли Мбаппе жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе шифокор “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг